Sirdaryo viloyati Yangiyer shahri, Tinchlik ko'chasi, 1-uy
(95) 510-58-56
tktiyaf@tcti.uz

Toshkent kimyo-texnologiya instituti Yangiyer filiali

uzb eng rus

Yangiliklar


15.10.2020

Талабалар билан таништирув дарслари бўлиб ўтди

Жорий йил 12 октябрь куни Тошкент кимё-технология институтининг Янгиер филиалида 1-курсга талабаликка тавсия этилганлар учун танишув дарслари бошланди.
Анъанавий таълим шаклида бошланаётган ушбу дарс жараёнлари карантин қоидаларига тўлиқ амал қилган ҳолда, аудиторияларнинг 50 фоиздан кўп қисмига талабаларни киритмасдан олиб борилмоқда. Жуфтликлар орасида талабаларга 10 дақиқалик танаффус берилди.
Танишув дарсларида дастлаб мадҳиямиз янграб,  1-босқич талабаларига дарс жадвали, дарс берадиган ўқитувчи ва профессорлар билан таништирилди. Керакли дарсликлар ва фойдаланиладиган адабиётлар ҳақида маълумот берилди. Шунингдек, дарсларда олий таълим муассасаси талабаси мақоми, ўтиладиган дарслар, муҳим қоидалар, кредит-модул тизимида ўқиш тартиботлари тўлиқ тушунтирилди.