Sirdaryo viloyati Yangiyer shahri, Tinchlik ko'chasi, 1-uy
(95) 510-58-56
tktiyaf@tcti.uz

Toshkent kimyo-texnologiya instituti Yangiyer filiali

uzb eng rus

Yangiliklar


09.08.2020

Президентимиз Ш.М.Мирзиёевнинг Олий Мажлисга 2020-йил Мурожаатномаси бўйича ўтказилган семинар йиғилиши

Тошкент кимё-технология институти Янгиер филиалида Президентимиз Ш.М.Мирзиёевнинг Олий Мажлисга 2020-йил Мурожаатномаси бўйича ўтказилган семинар йиғилиши

Йиғилишда Президентимиз Ш.М.Мирзиёевнинг Олий Мажлисга 2020-йил  Мурожаатномаси бўйича  Тошкент кимё-технология институти Янгиер филиали директори Т.Ф.Олимов нутқ сўзлади.

Авваламбор 2020 йилга “Илм, маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили” деб номланишини мазмун-мохиятини йиғилиш иштирокчиларига кенг кўламда тушунтириб берди. Илмли одам фақатгина илмли бўлибгина қолмай, маърифатли ҳам бўлмоғи даркор деб такидлади. Президентимизнинг таълим сохасидаги ислохатларини ҳамда жамиятда хотин кизларга бўлган алохида эътиборни изохлаб берди. Жумладан қабул квотасида 2020 йилда кизлар учун алохида грант ўринлари ажратилиши ҳамда хотин қизлар қўмитаси томонидан тавсия этилган фаол қизларни ўқишга кириш учун қулай имконият яратилгани бунинг яққол далилидир. Ёшлар учун яратилаётган имкониятлар ва курилиши режалаштирилаётган ID парклар жамиятимиз ривожига катта хисса қўшиши ҳамда улкан лойихалар пойдевори бўлиши такидланди.

Коррупция жамият, давлатни парокандака олиб келувчи омил эканлиги айтиб ўтилди. Коррупцияни йўқ қилишда рақамли иқтисодиётни аҳамияти катта эканлиги ҳозирги даврда яққол номоён бўлмоқда.

Йиғилиш давомида Илмий ишлар ва инновациялар бўйича директор ўринбосари А.Жабборов сўзга чиқиб, мурожаатномада алохида тўхталиб ўтилган аниқ фанлар классификаторлиги айнан бизнинг институтимизнинг асоси эканлиги, бу бизга кимё, математика, физика каби фанларни тизимли ўрганишни талаб қилиши ҳамда бу орқали катта илмий янгиликлар ва лойихалар бўйича олидмизда катта мақсадларни амалга ошириш мумкинлиги ҳақида такидлади. .